Politico: НАТО давлатлари бир қарорга келди
НАТОнинг барча 32 давлати Голландия бош вазири Марк Рюттени ташкилот бош котиби сифатида иш бошлашига рози.
Politico нашрига кўра, расмий тайинлов июль ойида Вашингтонда ўтказиладиган саммитда бўлиб ўтиши кутилмоқда, унда НАТО етакчилари альянснинг 75 йиллигини нишонлаш учун иштирок этади.
Бош котибнинг ваколат муддати 5 йил бўлади.
Нашрнинг ёзишича, жаноб Рютте ташкилот учун муҳим паллада НАТО раҳбариятини қабул қилади. У 2 октябрдан иш бошлаши керак. Қайд этилишича, унинг лавозимдаги асосий вазифалари барча иттифоқ мамлакатлари учун мудофаа харажатларини ЯИМнинг 2 фоизигача оширишдан иборат бўлади. НАТО ҳисоб-китобларига кўра, альянсдаги 32 давлатдан фақат 23 таси ҳарбий харажатлар бўйича белгиланган режани бажарган.
Рютте Қўшма Штатлардаги президентлик сайловларига бир ой қолганда бош котиб сифатида иш бошлайди. Улар, нашрнинг таъкидлашича, «ҳарбий иттифоқ тақдирини ҳал қилади». Сайлов кампанияси чоғида Доналд Трамп агар у қайта сайланса, Американинг Украинага кўрсатаётган қўллаб-қувватлашини камайтириш ва НАТОга қўшилишига йўл қўймаслик билан таҳдид қилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter