Полтавада уч кунлик мотам эълон қилинди
Украинанинг Полтава вилоятида уч кунлик мотам эълон қилинди. Бу ҳақда Полтава вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Филипп Пронин маълум қилди.
«Полтава ва бутун мамлакат учун улкан фожиа. Душманнинг маккор зарбаси 41 ҳаётни олиб кетди. 180 дан ортиқ киши жароҳат олди. Қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардмиз. Эртадан бошлаб вилоятимиз уч кунлик мотамда», — деб ёзди у ижтимоий тармоқларда.
Аввалроқ Пронин шаҳар аҳолиси жароҳатланганлар учун қон топшираётганини маълум қилганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Россия Полтавага ракета зарбалари бериши оқибатида қурбон бўлганлар сони 47 нафарга, жароҳатланганлар сони 206 нафарга етган.
Россия ҳарбийлари воқеа юзасидан муносабат билдиргани йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter