Пойтахт ҳокимлиги экологик вазиятни яхшилашга доир лойиҳа ишлаб чиқяпти
Тошкент шаҳар ҳокимлиги сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда пойтахтда экологик вазият ёмонлашаётгани, ҳаво ифлосланиши, йўлларда тирбандликлар кўпайиб бораётгани ҳақида кенг муҳокама бўлаётганини эслатиб, бу борада комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.
«Бунда энг аввало экологик барқарорликни таъминлаш, ҳавога чиқаётган маиший чиқиндиларни камайтириш, жамоат транспорти тизимини ҳам сифат, ҳам сон жиҳатдан яхшилаш, йўлларда устуворликни машиналарга эмас, энг аввало пиёдаларга, ундан сўнг жамоат транспортига беришга қаратилган инфратузилмани яратиш ва шу каби бир қатор ўзгаришларни амалга ошириш режалаштирилмоқда», – дейилади ҳокимлик хабарида.
Ҳокимлик, шунингдек бу борада қабул қилинадиган айрим қарорлар кескин бўлишини ҳам истисно этмаяпти.
«Шу сабабли мазкур қарорлар келгусида салбий оқибатларни келтириб чиқармаслиги учун илмий тадқиқотлар ҳамда таҳлилларга асосланган бўлиши зарур.
Айни кунларда шаҳар ҳокимлиги ҳузурида ҳар бир йўналиш бўйича, маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда, ишчи гуруҳлар фаолият олиб бормоқда. Ҳар бир ишчи гуруҳнинг таҳлилий хулосалари асосида пойтахт миқёсида қилинадиган амалий чоралар ҳақида тақдимот тайёрланмоқда», – дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ушбу тақдимот тез орада кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter