Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пойтахт ҳокимлиги судда яна «қизарди»

Пойтахт ҳокимлиги судда яна «қизарди»

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баённомаси ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан Шайхонтоҳур тумани, “Анҳор” канали ёқасидаги (муҳофаза ҳудудида) турар ва нотурар бинолар бузилишга тушганди. Бузилган катта-кичик иншоотлар ўрни ободонлаштирилиб, кўнгил очар масканлар қурилиши режалантирилди. Бу - яхши, албатта.

“Toshkent o'rdasi” МЧЖ ҳам "юртга келган тўй"да бенасиб қолмади. Унга тегишли 2345 кв.м ер майдони ва умумий майдони 1897 кв.м. бўлган бино-иншоотлар бузиладиган бўлди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги шунга яраша жой бериши лозим эдики, бузишни қойиллатган мутасаддилар зиммасидаги мажбуриятни унутди, гўё... МЧЖ раҳбарлари неча марта мурожаат қилмасин, натижа бўлгани йўқ. Бу ёқда вақт ўтяпти, тадбиркор учун йўқолтилган ҳар дақиқа катта зарар деганидир.

Қуруқ ваъдалардан тоқати-тоқ бўлган “Toshkent o'rdasi” МЧЖ Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Муниципал активларни бошқариш маркази мансабдор шахсларининг ҳаракатсизлигидан "дод" деб, судга мурожаат қилди.

Кейин-чи?

Чилонзор туман маъмурий суди судьяси Дўстмурод Тошевнинг "Xabar.uz"га маълум қилишича, МЧЖнинг пойтахт ҳокимлиги ва Муниципал активларни бошқариш маркази мансабдор шахслари ҳаракатсизлиги юзасидан келтирган аризаси қисман қаноатлантирилди. Суд ушбу идоралар мансабдор шахслари зиммасига “Toshkent o'rdasi” МЧЖга тегишли тартибда жой ажратиш мажбуриятини юклади.

Шунингдек, жавобгарлардан солидар тартибда 1.115.000 сўм давлат божи ундиришни ҳам лозим топди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг