Пойтахт иккиламчи бозоридаги уйлар нархи бир йилда қанчага қимматлагани айтилди
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг кўчмас мулк бозоридаги талаб ўзгаришлари таҳлилига кўра, республикада жорий йил февраль ойида иккиламчи уй-жой бозорида 1 метр квадрат учун уй-жой нархининг ўртача ўсиши ойига 4,5 фоизни ташкил этган бўлса, 2022 йил февраль ойига нисбатан 23,1 фоизга ўсди.
Мазкур ойда Тошкент шаҳри иккиламчи бозорида нархларнинг ўсиши ойига 3,8 фоизни ташкил этди. Нархларнинг энг юқори ўсиш суръатлари Чилонзор (9,6 фоиз), Сергели (6,2 фоиз) ва Олмазор (4,9 фоиз) туманларида қайд этилди.
2022 йил февраль ойига нисбатан эса Тошкент шаҳрида уй-жойларнинг ўртача нархи 31,5 фоизга ошди.
Уй-жой нархларининг сезиларли ўсиши йил бошидан буён Навоий – 32,7 фоиз, Фарғона – 31,5 фоиз вилоятларида ва Тошкент - 31,5 фоиз шаҳрида кузатилди.
Ўрганишларга кўра, уй-жой олди-сотди шартномалари сони январь ойида 18 мингтани ташкил қилган бўлса, февраль ойида уларнинг сони 22,5 мингтага етди ва 24 фоизга ўсди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter