Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пойтахт кўчаларида бир кунда икки киши қурбон бўлди

Пойтахт кўчаларида бир кунда икки киши қурбон бўлди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Кеча, 27 май куни Тошкент шаҳри кўчаларида содир бўлган ЙТҲлар оқибатида икки киши оламдан ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Соат 14:55 ларда Яккасарой тумани Бобур кўчасида иккита транспорт воситаси иштирокида тўқнашув содир бўлди. 1968 й.т. Зокиржон П. бошқарувидаги «Nexia» русумли автомобиль ва 1973 й.т. Хамидулла Ф. бошқарувидаги «Isuzu» русумли автобуси тўқнашув оқибатида енгил автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Ҳозирда ЙТҲ сабаблари аниқланмоқда.

27 май куни тахминан соат 21:30 ларда Яшнобод тумани Қорасув кўчасида Мухиддин Ш. «Matiz» русумли автомобилни бошқариб кетаётганида пиёдани уриб юборган.


Натижада Наманган вилоятида 1979 йилда туғилган Я.Л. олган тан жароҳатлари билан тиббиёт муассасасига жойлаштирилган. Бироқ тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан пиёда вафот этган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг