Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Администрациясида янги ўзгаришлар эълон қилинди

Президент Администрациясида янги ўзгаришлар эълон қилинди

Президент администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан:

Камолиддин Карамиддинович Мардонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси аграр соҳада ишлаб чиқариш, даромадларни кўпайтириш ҳамда сувдан оқилона фойдаланиш бўйича ташаббусларни ишлаб чиқиш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;

Улуғбек Умаралиевич Ханаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи ўринбосари – Бош юрисконсульт лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари – Бош юрисконсульт лавозимидан озод этилди;

Элдор Отамуродович Ҳамроев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ер муносабатлари ва хусусий мулкни ҳимоя қилиш соҳасида муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;

Азиз Хасанович Азимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ахборот-коммуникация технологиялари ва жамоат лойиҳалари бўйича шўъбаси бош консультанти лавозимидан озод этилди;

Сергей Николаевич Гордеев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департамент бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ички ишлар ва божхона органлари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;

Гулрухсор Кудратовна Хатамова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси жамоат фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;

Фаррух Фарходжонович Омонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ахборот таъминоти ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;

Рустам Равшанович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати комплекс ахборот-тарғибот ва мафкуравий тадбирларни амалга ошириш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Фатхиддин Фазлиддинович Мухиддинов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди;

Хусниддин Камалитдинович Хашимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаменти Администрация фаолиятининг ахборот таъминоти шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;

Улуғбек Рауф ўғли Норматов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси жамоат фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш шўъбаси етакчи консультанти лавозимидан озод этилди;

Улуғбек Шухратжонович Хусаинов Бошқарув самарадорлиги агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаменти раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Ойбек Улугбекович Умаров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ишлар бошқарувчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти хўжалик фаолияти шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг