Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент бир гуруҳ ёшларни мукофотлади

Президент бир гуруҳ ёшларни мукофотлади

Фото: Президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон президенти фармони билан бир гуруҳ ёшлар "Келажак бунёдкори" мукофоти билан тақдирланди

Уларнинг рўйхатини қуйида келтирамиз: 

Куанишбаева Гулайим Махамбетали қизи - Қорақалпоқ давлат университетининг 2-босқич талабаси, Қорақалпоғистон Республикаси

Сражатдинов Аманбай Конисбай ули - Нукус шаҳридаги «Real Innovatsiyа NKS» нодавлат таълим муассасаси раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси

Турдалиев Сардорбек Шерали ўғли - Балиқчи туманидаги «Academy IT Star» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Андижон вилояти

Хайтахматова Дилнавоз Алижон қизи - Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2-босқич талабаси, Андижон вилояти

Облоқулова Дилафруз Шуҳрат қизи - Бухоро вилояти маданият бошқармасининг рақамлаштириш ва матбуот хизмати бўйича бош мутахассиси

Остонов Оғабек Ўлмас ўғли - Жондор туманидаги «Шариф Нафосат» масъулияти чекланган жамияти иш юритувчиси, Бухоро вилояти

Сатторов Элбек Холиқул ўғли - Бахмал туманидаги «Аззам Элбекович» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Жиззах вилояти

Ҳошимова Шахло Улуғбек қизи - Жиззах политехника институтининг қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш кафедраси ассистенти, Жиззах вилояти

Пардаев Улмасжон Довурпулат ўғли - Муборак тумани «Бўстон» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси, Қашқадарё вилояти

Хўжаева Рохилабону Саидусмон қизи - «Uzbekistan GTL» масъулияти чекланган жамиятининг марказий лабораторияси лаборанти, Қашқадарё вилояти

Бафоев Шерзод Ихтиёр ўғли - Конимех туманидаги «Боймурод» оилавий шифокорлик пункти шифокори, Навоий вилояти

Саидова Севинч Асатилло қизи - «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг «Навоий машинасозлик заводи» ишлаб чиқариш бирлашмаси кран машинисти, Навоий вилояти

Набихонова Мастурахон Иброҳимхон қизи - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Наманган давлат педагогика институтидаги бошланғич ташкилоти етакчиси, Наманган вилояти

Хусанов Мухаммадали Алишер ўғли - Уйчи туманидаги «Sanlitun» масъулияти чекланган жамияти иш бошқарувчиси, Наманган вилояти

Аноров Боҳодир Қобилжон ўғли - Пайариқ туманидаги 84-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти

Шодиева Мадина Нуралиевна - Самарқанд шаҳридаги Регистон ансамблини таъмирлаш ва ундан фойдаланиш дирекцияси гид-экскурсоводи, Самарқанд вилояти

Ортиқбоева Ҳилола Ғуломжон қизи - Кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, Сирдарё вилояти

Турдиқулов Ислом Ҳайитбой ўғли - Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиали кимё-технологиялар кафедраси доценти, Сирдарё вилояти

Ашурова Мафтуна Ортиқ қизи - Денов тадбиркорлик ва педагогика институтининг рақамли иқтисодиёт кафедраси ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти

Худойбердиев Шаҳзод Фарходович - Шўрчи тумани ёшлар ишлари бўлими бошлиғи, Сурхондарё вилояти

Ғофурова Динора Алишер қизи - «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Ўзбекистон» локомотив депоси «Afrosiyob» юқори тезюрар электропоезди машинисти ёрдамчиси, Тошкент вилояти

Рахматуллаев Фарходжон Рустамжон ўғли - Қуйи Чирчиқ туманидаги «Sofia Ticaret» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент вилояти

Хасанов Хайитбой Хисенжонович - Сўх тумани «Сариканда» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси, Фарғона вилояти

Ҳолиқова Гулираъно Юлчибой қизи - Риштон туманидаги «Холиқов Йўлчибой» фермер хўжалиги бошлиғи, Фарғона вилояти

Оллаберганова Муяссархон Давлатбой қизи - Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали 1-босқич магистранти, Хоразм вилояти

Юлдошев Усмонбек Умарбек ўғли - Урганч шаҳридаги «Glass Pro» масъулияти чекланган жамияти бош директори, Хоразм вилояти

Неъматов Миразиз Мирали ўғли - Мирзо Улуғбек туманидаги «Танланганлар» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент шаҳри

Хушвақтова Мўтабар Сафар қизи - Ижтимоий тармоқлардаги «Urikguli» экологик блоги асосчиси, Тошкент шаҳри

Зарипова Барно Икром қизи - Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг кимё фани ўқитувчиси

Исматов Миршохид Ривожиддин ўғли - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги «Лойиҳалар бошқаруви маркази» нодавлат нотижорат ташкилоти видеомонтажчиси

Муллоджанова Муниса Ахмаджоновна - Ўзбекистон волонтёрлар ассоциацияси лойиҳа менежери

Набижонов Баходирбек Содиқжон ўғли - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг қон томир хирургияси ва буйрак трансплантацияси бўлими жарроҳи

Туланова Севарахон Баходиржон қизи - Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти услубчиси

Эшонқулов Муҳаммадали Олимжон ўғли - «Yuksalish» нодавлат таълим муассасалари таъсисчиси

Юсупова Айсанем Азатовна - Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, киноактёр

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг