Президент деҳқон ва фермерлар билан учрашди
Президент Шавкат Мирзиёев Олтиариқ туманидаги «Исмоил Нозим обод» фермер хўжалиги даласида бўлди. Ғалла ўримини, ғўза ҳолатини кўздан кечирди. Бу ҳақда Президентнинг матбуот хизмати хабар берди.
Вилоят деҳқон ва фермерлари билан суҳбатда ғалла ҳосилини йиғиб олиш, ғўзадан кафолатланган ҳосил етиштириш, такрорий экинлар экиш зарурлиги таъкидланди.
«Деҳқончиликда йил йилга ўхшамайди. Ҳосилдан, даромаддан умидвор фермер ҳар бир ниҳолни «сизлаши» керак. Барча агротехник тадбирларни ўз вақтида, сидқидилдан бажариши зарур», деди Шавкат Мирзиёев.
Қишлоқ хўжалиги учун мураккаб келган жорий йилда сувдан омилкорлик билан фойдаланиш, бозорбоп экинлар экиш, ҳосилдорликни ошириш бўйича мутасаддиларга зарур топшириқлар берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter