Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент ҳоким ёрдамчиларининг ваколатлари ҳақида гапирди

Президент ҳоким ёрдамчиларининг ваколатлари ҳақида гапирди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида ҳоким ёрдамчилари – президентнинг маҳалладаги вакиллари ҳисобланиши айтилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эндиликда ҳоким ёрдамчилари, энг аввало, ишлаш имконияти ва хоҳиши бор, лекин шароити оғир оилаларни ўқитиш ва ўз ишини бошлаши учун имтиёзли кредит, субсидия ёки деҳқон хўжалиги учун уларга ер майдонлари ажратиш масалалари билан шуғулланади.

Ҳоким ёрдамчилари аҳоли билан ҳар куни ишлаб, одамларга давлат томонидан яратилган молиявий имкониятларни етказиши, тадбиркорликка ва деҳқончиликка ўргатиш орқали уларни камбағалликдан чиқариши лозим.

Бу мақсадлар учун жорий йилда 10 триллион сўм имтиёзли кредит ва 2,5 триллион сўм субсидия ажратилади (ҳар бир маҳаллага ўртача 1,3 миллиард сўм).

«Уларнинг асосий вазифаси – ўз маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўрни яратиш,  камбағалликни қисқартириш ва оилалар даромадини кўпайтиришдан иборат.

Бунинг учун, ҳоким ёрдамчилари ҳар қандай бюрократиядан холи бўлиши, ҳеч қайси ҳоким ёки раҳбар уларни мажлисларга чақирмаслиги, турли ҳисоботлар билан «кўмиб ташламаслиги» лозим.

Ҳокимлар улар учун фақат шароит яратиб бериши керак», – деди давлатимиз раҳбари йиғилишда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг