Президент иштирокида «Янги Ўзбекистон» боғида Наврўз байрами бўлиб ўтмоқда (фото)
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида «Янги Ўзбекистон» боғида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда.
Маросимда Президентимиз бутун халқимизга мурожаат қилди:
«Азизлар, қаранг, қандай гўзал юртимиз, қандай саховатли заминимиз, бетакрор табиатимиз бор! Бу бебаҳо бойликларни минг йиллар оша асраб-авайлаб келаётган меҳнаткаш, оқ кўнгил ва олижаноб халқимиз бор.
Худо бизга ато этган ер-сувимизни, барча имкониятларимизни қадрлаб, улардан оқилона фойдалансак, бир бойлигимизга, албатта, ўн бойлик қўшилади.
Шу боис, азалий анъаналаримизни давом эттириб, кўчат экиб, боғ яратайлик, уйимиз, маҳалламизни обод қилиб, ҳаётимизни янада гўзал ва фаровон этайлик!
Яхши қўшничилик, аҳиллик билан, эзгу ва савоб ишларимиз билан бағрикенг эл, ўз машаққатли меҳнатимиз билан бахт ва обрў топаётган халқ эканимизни дунёга намоён этайлик!
Ўғил-қизларимиз замонавий билим, тил ва касбларни эгаллаб, баркамол авлод бўлиб сафимизга кирсин!
Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт, янги тарих, янги келажак яратайлик!».
Президент сўзининг якунида яна бир бор Наврўзи олам билан табриклади ва энг эзгу тилакларини билдирди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter