Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент кескин танқид қилган маҳалла янги туманга қўшилиши кутилмоқда

Президент кескин танқид қилган маҳалла янги туманга қўшилиши кутилмоқда

Фото: «Uza.uz»

Наманган шаҳри таркибида яна бир туман — Янги Наманган тумани ташкил этилиши кутилмоқда. Бу масала халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида муҳокама қилинди, деб ёзмоқда ЎзА.

Сессияда халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг 2021 йил 4 мартдаги айрим фуқаролар йиғинлари ҳудудларини янги ташкил этилаётган Янги Наманган туманига ўтказиш ҳақида қарорини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, вилоят ҳудудида бошқарувни тизимли йўлга қўйиш, аҳоли учун ижтимоий ва маиший қулайликлар яратиш, Наманган шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида янги туман ташкил этиш таклифи киритилмоқда.

Янги ташкил этилаётган туманнинг умумий ер майдони 8 минг 223 гектарни ташкил этади. Унга шаҳардаги 145 минг киши истиқомат қилаётган 24 та маҳалла ҳудудини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Улар қаторида Президентимизнинг жорий йил 18-19 февраль кунлари Наманганга ташрифи чоғида кескин танқид қилинган «Бунёдкор» маҳалласи ҳам бор.

Депутатлар Наманган шаҳри таркибида янги туманни ташкил этиш ҳақидаги қарорни маъқуллади. Энди бу таклиф кўриб чиқиш учун Олий Мажлисга юборилади. Парламент палаталари розилиги олинганидан сўнг эса халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессияси муҳокамасига киритилади, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг