Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент қарори: оилавий тадбиркорлик учун 300 миллион доллар ажратилади

Президент қарори: оилавий тадбиркорлик учун 300 миллион доллар ажратилади

«Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–18 сон, 25.01.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2023 йилда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун «Агробанк» АТБ, «Микрокредитбанк» АТБ ва АТ Халқ банкига алоҳида тасдиқланадиган тақсимотга асосан 300 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 10 фоиз ставкада ажратилади.

Эслатиб ўтамиз, 25 январь куни президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш учун кредит миқдори амалдаги 225 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача ошириш назарда тутилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг