Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Саудия Арабистонига бориши кутиляпти

Президент Саудия Арабистонига бориши кутиляпти

29 апрель куни Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф ал-Утайбий билан олий ва юқори даражадаги бўлажак учрашувларни муҳокама қилган.

Шунингдек, учрашувда турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари, илгари эришилган келишувлар ижроси, Ўзбекистон ва Саудия Арабистонининг БМТ, ИҲТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги масалалари ҳам кўриб чиқилган.

«Ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш, савдо-иқтисодий алоқалар, маданий-гуманитар ва сайёҳлик соҳасидаги алмашинувларни фаоллаштириш бўйича чора-тадбирлар кўриш муҳимлиги таъкидланди», дейилади ТИВ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг