Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент таълим ва тиббиётга оид қарор қабул қилди

Президент таълим ва тиббиётга оид қарор қабул қилди

Фото: Президент матбуот хизмати.

«Самарқанд давлат тиббиёт университетини ташкил этиш ва соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–188-сон, 01.04.2022 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Самарқанд давлат тиббиёт институти Самарқанд давлат тиббиёт университети этиб қайта ташкил этилди.

Университет таркибида қуйидагилар фаолият юритади:

- Реабилитология ва спорт тиббиёти илмий-тадқиқот институти;
- Университетнинг кўп тармоқли клиникаси ва ихтисослашган болалар хирургик клиникаси;
- Микробиология, вирусология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-тадқиқот институти ва унинг клиникаси;
- Нейрохирургия ва нейрореабилитация ихтисослаштирилган илмий-амалий маркази;
- Иммунология, аллергология ва инсон геномикаси илмий маркази.

Университет битирувчи босқич талабалари учун поликлиникалар ва клиник базаларда 6 ойлик малакавий амалиёт кўринишидаги субординатурани жорий этиш ҳуқуқига эга.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг