Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент янги қонунни имзолади

Президент янги қонунни имзолади

Президент томонидан «Пробация тўғрисида»ги Қонун (ЎРҚ-938-сон, 07.08.2024 й.) имзоланди.

Қонунга кўра, пробация – муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш тарзидаги жазоларнинг ижро этилишини таъминлашга, маҳкумларга ижтимоий-ҳуқуқий ва тарбиявий таъсир кўрсатишга, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда уларга барҳам беришга, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабабларини ва уларга имкон берадиган шарт-шароитларни аниқлашга, бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамаси пробацияни амалга ошириш соҳасида ягона давлат сиёсати рўёбга чиқарилишини таъминлайди.

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг пробация хизмати пробацияни амалга ошириш соҳасидаги ваколатли органдир.

Пробация назоратини амалга оширишга кўмаклашувчи субъектлар жумласига қуйидагилар киради:

  • меҳнат органлари;
  • давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари;
  • Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари;
  • таълим соҳасидаги республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва таълим ташкилотлари;
  • Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.

Шахсни пробация ҳисобига қўйиш учун суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими ёки қарори, шунингдек амнистия акти ёхуд афв этиш асос бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг