Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёевнинг янги қарори оммага эълон қилинди

Шавкат Мирзиёевнинг янги қарори оммага эълон қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати.

«Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–290, 21.06.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2023 йилдан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилади.

2024/2025 ўқув йилида тажриба-синов тариқасида Университетнинг педагогика таълим йўналишларига қабул жараёнлари икки босқичда – дастлабки имтиҳон ва кириш тест синовлари орқали амалга оширилади.

Бунда:

- дастлабки имтиҳон ва кириш тест синовлари ДТМ томонидан ўтказилади;
- дастлабки имтиҳон доирасида абитуриентларнинг педагогик касбга мойиллиги ўрганилади;
- кириш тест синовларида қатнашишга фақат дастлабки имтиҳондан муваффақиятли ўтган абитуриентларга рухсат этилади.

2024 йил 1 январга қадар:

- Университет фаолиятида «Олий таълим жараёнларини бошқариш» ахборот тизимини тўлиқ жорий этилади;

- Университетнинг илмий журналини Scopus, Web of Science ёки бошқа халқаро маълумотлар базаларига киритилади.

2023 йил 1 мартгача умумий ўрта таълим муассасаларидаги илғор ўқитувчиларнинг очиқ дарсларини онлайн платформалар орқали намойиш қилиш ва уларнинг муҳокамасини ташкил этиш амалиётини жорий қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг