«Пробка»лар шаҳрида биринчи метро ишга тушди (фото)
28 декабр Бангладеш транспорт соҳаси тарихига кирди — пойтахт Даккада илк метро ишга тушди. Бу ҳақда UCA News хабар берди.
Нашр ёзишича, маҳаллий ҳукумат мегаполис тараққиётини секинлаштираётган йўллардаги тиқинларга барҳам бериш устида ишламоқда.
Дакка жаҳоннинг энг аҳолиси кўп шаҳарларидан ҳисобланади. Бу ерда яшовчи 22 млн аҳоли учун ҳар куни автомобиллар билан тўлиб-тошган йўлга отланиш — «ит азоби».
Солиштириш учун: Даккада бутун Қозоғистон ва Тошкент шаҳридагига тенг аҳоли яшайди. Бангладеш ҳудуди (148 460 кв. км.) Ўзбекистонникидан 3 баравар кичик, аҳолиси 4,6 баравар кўп (166,3 млн).
Ҳар йили Дакка иқтисодиёти йўллардаги «пробка»лар оқибатида йўқотилган иш вақтидан $3 миллиарддан зиёд зиён кўради.
Даккадаги илк метро тармоғи сўнгги ўн йил давомида қурилди.
Дакканинг марказини ва чекка туманини туташтирувчи илк метро тармоғи 28 декабрдан ишга тушди. Лойиҳа учун Бангладеш ғазнасидан $2,8 млрд сарфланди.
2030 йилда метро бутун шаҳарни қамраб олади, станциялари сони 100 тадан ошади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter