Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокуратура органлари Қашқадарёда долларфурушларни қўлга олмоқда

Прокуратура органлари Қашқадарёда долларфурушларни қўлга олмоқда

Фото: Президент матбуот хизмати.

Қашқадарё вилоятида валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чироқчи тумани бўлими ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган Б.О. (муқаддам судланган) фуқаро Э.А.га 4 000 АҚШ долларини 52 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан жами 4 100 АҚШ доллари ва 32 800 Россия рубли ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Департаментнинг Китоб тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган Ж.Ж. фуқаро Г.А.га 4 000 АҚШ долларини 51,6 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг