Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокуратура органларига бугунги сайловга доир 6 та мурожаат келиб тушган

Прокуратура органларига бугунги сайловга доир 6 та мурожаат келиб тушган

Прокуратура органларига бугунги сайловга доир 6 та мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот марказида бўлиб ўтган навбатдаги брифингда Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов маълум қилди.

Қайд этилишича, қонунийликни таъминлаш, сайловга оид келиб тушган мурожаатларни тезкор, холис ва қонуний кўриб чиқилишини таъминлаш борасида прокуратура органлари ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилган.

Бош прокуратурада халқаро кузатувчилар билан учрашувлар ташкил қилинди. Марказий сайлов комиссияси билан мунтазам алоқалар йўлга қўйилган.

Прокуратура органларига бугунга қадар сайлов масаласига оид 6 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 2 тасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловига, 4 таси эса маҳаллий Кенгаш депутатлари сайловига оид.

«ОАВ ва ижтимоий тармоқларда сайловга оид эълон қилинган хабар ва маълумотлар ҳам кузатиб борилди ва сайлов қонунчилиги бузилмагани аниқланди», – деди Бош прокуратура расмийси.

Шунингдек, брифингда фуқаролар сайлов қонунчилиги бузилиши ҳолатига дуч келганда, прокуратура органларининг 10-07 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, мурожаат қилиши мумкинлиги айтиб ўтилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг