Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокуратура Қашқадарёдаги яширин цехни фош этди

Прокуратура Қашқадарёдаги яширин цехни фош этди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Шаҳрисабз туманида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолати аниқланди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро И.К. “Янги қишлоқ” МФЙ ҳудудидаги нотурар бинода яширин равишда ёғ ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйганлиги аниқланиб, ушбу бинодан 550 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 53 кг. чигит, қўлбола жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган жиҳозлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг