Прокуратура Сирдарё ва Тошкентда дорифурушларни қўлга олди

Сирдарё ва Тошкент вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро М.А. 200 дона "Зардекс" номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 10 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг хонадонидан сотиш мақсадида сақлаб келаётган яна 552 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Оҳангарон шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Ш. (муқаддам судланган) фуқаро Ш.А.га 20 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter