Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Психолог»лар сизни диндан чиқаришига йўл қўйманг! (видео)

Бугунги кунда психологлар ҳақида гап кетганда икки хил қараш мавжуд: кимдир психологлар керак эмас деса, яна кимлардир инсон руҳиятини бизнесга айлантираётган айрим қўштирноқ ичидаги «чала психолог»ларнинг домига аллақачон илиниб бўлган.

Шу қадар илинганки, улар қайта-қайта семинар ёки курс ташкил қилса барчасига неча пул бўлишидан қатъи назар ўқишга ёки сотиб олишга тайёр!

Кимдир ана шу семинардан кейин фақат ўзини севиб, оиласини барбод қилса, бошқаси ҳатто ислом динига зид бўлган қандайдир техникалар билан гўёки душманларидан ўч олади.

Аслида мусулмон инсонга психолог ёрдами керакми ёки йўқ?

Инсон динидан ва қадриятларидан қатъи назар, унинг жисмини даволовчи шифокорга қанчалик эҳтиёж сезса, руҳиятини даволатишга ҳам шу қадар муҳтож!

Фақат чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин, деганларидек, ҳар соҳанинг ўзининг илмли мутахассиси бўлгани яхши. Зеро, инсон ҳаётини ва унинг кечинмаларини бизнесга айлантиришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг