Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин пандемия қачон тугаши бўйича гапирди

Путин пандемия қачон тугаши бўйича гапирди

Россия президенти Владимир Путин G20 йиғилишидаги нутқида коронавирус инсониятга ҳали узоқ вақт давомида хавф туғдиришини айтди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги маълум қилди.

Россия президентининг сўзларига кўра, вирус мутацияда давом этмоқда ва шунинг учун вакциналарни тизимли ва тезкор янгилаш механизмларини ишлаб чиқиш муҳим.

Аввалроқ Путин ўз нутқида жаҳондаги глобал инфляция хавфи ҳақида гапирган. Россия етакчисининг қайд этишича, товарлар ва хизматлар нархларининг умумий даражасининг ошиши дунёнинг турли мамлакатларида бюджет тақчиллигининг ўсиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

30 октябр куни Римда G20 давлат ва ҳукумат раҳбарларининг саммити бошланди. Россия президенти Владимир Путин коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият сабаб онлайн қатнашган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг