Путин Украинадан тортиб олинган ҳудудларда ҳарбий ҳолат жорий қилди

Владимир Путин Россия Федерациясининг тўртта янги ҳудудида ҳарбий ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармон имзолангани маълум қилинди.
Унга кўра, 20 октябрдан Донецк ва Луганск халқ республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятларида ҳарбий ҳолат жорий этилади.
Путин имзолаган ҳужжат билан, шунингдек, Россия ҳудудлари учун бир неча даражадаги чекловлар жорий этилган.
Масалан, юқоридаги ҳудудларда ҳарбий ҳолат эълон қилинган бўлса, Қрим, Краснодар ўлкаси, Белгород, Брянск, Воронеж, Курск, Ростов вилоятлари ва Севастопол ўрта даражадаги ҳушёрлик, Марказий ва Жанубий федерал округларнинг бошқа барча ҳудудлари (жумладан, Москва шаҳри) юқори даражадаги огоҳлантириш ҳудудлари этиб белгиланган.
Чекловлар бошқа ҳудудларга тааллуқли эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter