Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Путин ва Эрдўғон қўнғироқлашмади» – Песков

«Путин ва Эрдўғон қўнғироқлашмади» – Песков

Россия президенти Владимир Путин бир кун аввал Украина президенти Владимир Зеленский билан музокара ўтказган Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғонга қўнғироқ қилмаган. Бу ҳақда Дмитрий Песков маълум қилди.

«Ҳозирча йўқ», – деди Кремл матбуот котиби ТАССнинг Туркия ва Россия раҳбарларининг телефон суҳбати ҳақидаги саволига ва қўшимча қилди: «Яқин келажакда томонлар ўртасида музокаралар режалаштирилмаган».

Дмитрий Песковнинг айтишича, Кремл музокаралар мазмунидан манфаатдор. Ражаб Тоййиб Эрдўғон Владимир Путиннинг август ойидаги Туркияга ташрифини кутаётганини айтди. Россия томони эҳтимолий ташриф вақти ҳақида изоҳ бермаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан музокара ўтказиш учун Туркияга боргани маълум қилинганди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг