Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қалбаки долларга уй сотиб олиб, босқинчилик қилганлар аниқланди

Қалбаки долларга уй сотиб олиб, босқинчилик қилганлар аниқланди

Фото: Xabar.uz

Шу йилнинг 5 август куни фуқаро Ҳ.Т. ҳамда «Аброр» исмли шахслар фуқаро Ж.Р.нинг ишончига кириб, унга тегишли бўлган Тошкент шаҳридаги хонадонни 40 минг АҚШ долларига сотиб олишини ваъда қилганлар.

Сўнгра 4 пачка 100 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни (39,6 минг АҚШ доллари қалбаки 400 АҚШ долари ҳақиқий) берган ҳолда хонадонни нотариал тартибда ўзининг номига расмийлаштириб олган.

Бу ҳақда ИИВ ЖҚББ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими хабар берди.

Шу куни Ҳ.Т. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, жиноий шериги «Аброр» исмли шахс билан бирга Ж.Р.га берилган 496 дона қалбаки, 4 дона ҳақиқий 100 АҚШ долларлик купюраларни ва хонадон ҳужжатларини эгаллаш мақсадида Р.Ж.нинг хонадонига ғайриқонуний равишда тўппонча билан қуролланган ҳолда бостириб кириб, уни уриб, қўрқитиб, бўғган ҳолда Ҳ.Т. томонидан берилган қалбаки пулларни ва уй ҳужжатларини беришни талаб қилиб, Р.Ж.га тан жароҳати етказишган. 

Ҳолат юзасидан номаълум шахс «Аброр»га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 164-моддаси 3-қисми «в» банди, 168-моддаси 4-қисми «а» банди, 176-моддаси 3-қисми «а» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Суриштирув ишлари давомида 17 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ, Ўзбекистон Республикаси ДҲХ ва Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида, «Аброр» исмли шахс, 1995 й.т., Самарқанд вилояти Нарпай туманида яшовчи, фуқаро Х.А. эканлиги аниқланди ва Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган «Ғишткўприк» божхона постида қўлга олинди ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ВСҲга жойлаштирилди. 

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишларини Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг