Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қамчиқ» довонидаги икки ҳолатда ЙТҲ оқибатлари бартараф этилди

«Қамчиқ» довонидаги икки ҳолатда ЙТҲ оқибатлари бартараф этилди

Кеча, 27 май куни «Қамчиқ» довонида икки машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, «Водий–Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган «Gentra» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, автомашинасини хандаққа тушириб юборган.

Шу билан бирга, яна бир ҳолатда «Mercedes» ҳайдовчиси ҳам бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилган.

Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари ҳодиса жойига тезда етиб бориб, ҳайдовчиларга тегишли ёрдам кўрсатган.

Ҳодиса оқибатида «Gentra» ҳайдовчиси енгил тан жароҳати олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг