Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қанча Spark керак?»: UzAuto Motors Ангрендаги ҳолатга изоҳ берди

«Қанча Spark керак?»: UzAuto Motors Ангрендаги ҳолатга изоҳ берди

Бугун интернет тармоғида «Қанча Spark керак?» сарлавҳаси остида Aнгрен шаҳридаги Юк ортиш ва тушириш терминалида суратга олинган Chevrolet Spark расмлари кенг тарқалди.

Компания берилган постдаги ноаниқлик туфайли, жорий йилнинг 20 август куни 2022 йилда UzAuto Motors Chevrolet Spark автомобилларини ишлаб чиқаришни тўхтатишга мажбурлиги ҳақида эълон қилганлигини расман маълум қилади.

Бу қарор жорий йилнинг август ойидан бошлаб, AҚШнинг General Motors компанияси томонидан ушбу автомобилларни ва улар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни тўхтатиш ҳақидаги глобал қарори билан боғлиқ.

UzAuto Motorsнинг ушбу автомобил моделига бўлган талабнинг юқори эканлиги боис компания мавжуд қолган бутловчи қисмлардан ишлаб чиқарилган Spark партиясидан ташқари, экспортга йўналтирилган автомобилларни ички бозорга йўналтиришга қарор қилди.

20 август кунидан бошлаб автомобиллар учун контрактация бошланди. Биринчи куннинг ўзидаёқ барча мавжуд автомобиллар учун жами 12 600 та шартома тузилди: 8 200 дона Spark ва 4 400 дона Nexia автомобили.

Уларни барча дилерлик марказларига етказиб бериш ишлари фаол олиб борилмоқда. Суратда аллақачон мижозлар томонидан шартнома тузилган ва кейинчалик мижозга етказиб бериш учун Aнгрен шаҳрига етказилган автомобиллар кўрсатилган.

Тез орада Nexia автомобиллари ҳам Aнгрен шаҳрига мижозларга етказиб бериш учун жўнатилади.

Aнгрен шаҳридаги Юк ортиш ва тушириш терминали UzAuto Motorsнинг таркибий бўлинмаси бўлиб, автомобилларни Қамчиқ довонининг ғарбидаги дилерлик марказларига тарқатилишидан олдин транзит сақлаш учун мўлжалланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг