Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қаршида 13 нафар ўсмир заҳарланди

Қаршида 13 нафар ўсмир заҳарланди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига 19 декабрь куни соат 06:50 да ис газидан заҳарланган жами 13 нафар ўсмир келтирилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Қарши шаҳридаги хусусий ўқув марказларидан бирига тегишли ётоқхонада газ билан ишлайдиган иситиш қозонидаги носозлик мазкур нохуш ҳодисага сабаб бўлган.

Ўсмирларнинг (ҳаммаси ўғил бола) энг кичиги 11, энг каттаси 14 ёшда. Уларнинг 3 нафари оғир, 5 нафари ўрта оғир ҳолда шифохонага келтирилган бўлса, қолганларига амбулатор шароитда тиббий ёрдам берилган.

Кўрсатилган тиббий хизматдан кейин уларнинг барчасининг аҳволи яхшиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг