Қашқадарё ҳокими дабдабали тўйларни қоралаб чиқди
Бугун Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимовнинг мурожаати эълон қилинди.
Ҳоким воҳа аҳлига мурожаати давомида вилоятда ўтказилаётган дабдабали тўйлар ҳақида фикр билдирди.
«Ижтимоий тармоқда кузатганим бир лавҳада Қашқадарё вилоятида бўлган тўй ҳақида сўз юритилган. Аслида 10 дан ортиқ қозон осиб, 40 – 50 млн. сўм пул сарфлаб, базм уюштираётган, ким ўзарга тўй қилаётганлар ўртасида тарғиботни кучайтириш лозим деб ўйлайман.
Бир кунлик тўй учун сарф этиладиган 40-50 млн маблағга қанча китоб сотиб олса бўлади, қанча эҳтиёжманд учун хайр-саҳоват амалини олиб борса бўлади.
Шу қишлоқ учун кутубхона ёки ўқув маркази барпо этса бўлади. Бу каби меъёридан ортиқ овқатланиш биринчидан саломатлик учун хавфли, қолаверса йиллар давомида оғир меҳнат орқали топилган маблағни мақсадли сарфлаш ҳақида ҳам ўйлашимиз керак», – дейди Муротжон Азимов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter