Қашқадарё туғилиш бўйича республикада етакчиликни қўлга олди
15 январь эрталабки соат 08:00 дан 16 январь 08:00 гача бўлган бир сутка оралиғида мамлакатимиз бўйича 2 113 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
Улардан:
- 1 065 нафари — ўғил;
- 1 048 нафари — қиз;
- 14 нафари — эгизак.
Энг кўп туғуруқ қайд этилган ҳудудлар:
- Қашқадарё вилояти — 231 нафар,
- Фарғона вилояти — 223 нафар,
- Самарқанд вилояти — 219 нафар,
- Сурхондарё вилояти — 199 нафар,
- Тошкент вилояти — 197 нафар.
2756 та тиббиёт бригадаси фаолият кўрсатди. «Тез ёрдам»га 33 994 та чақириқ келиб тушди.
Энг кўп чақириқлар:
- Фарғона вилояти — 4 086 та,
- Тошкент шаҳри — 3 596 та,
- Тошкент вилояти — 3 250 та,
- Андижон вилояти — 3 186 та,
- Сурхондарё вилояти — 3164 та.
Шу вақт давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва филиалларига 2 383 та мурожат келиб тушди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter