Қашқадарёда уч йил деганда истеъмолчининг 462 миллион сўм маблағи қайтариб берилди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Қашқадарё бирлашмасига Нишон туманида яшовчи фуқаро Келдияр Эшқобилов томонидан ёзма мурожаат қелиб тушган.
К.Эшқобилов 2017 йил 12 июнда «Шовот махсус бино қурилиш» МЧЖ га жами 3 та хонадон сотиб олиш учун мурожаат қилади. Фуқаро ва корхона ўртасида олди- сотти шартнома тузилиб, шартноманинг 2.2 бандига асосан белгиланган 420 000 000 ( тўрт юз йигирма миллион сўм) сумманинг 25 % ни 10 иш кунида банкка тўлаган. Қолган қисмини эса 2018-2019 йиллар мобайнида турли банк кассалари орқали тўловни амалга оширади. Қарши шаҳар ҳокимининг 02.02.2019 йилги қарорига асосан ушбу кўп қаватли уй фойдаланишга топширилган бўлсада,бироқ, банк томонидан кридет кафолати асосида фуқаронинг уйи ҳам гаров таъқиққа учраган ва фуқаро уйсиз қолганлиги таъкидланган.
Мурожаат бўйича судга ариза киритди ва суд қарорига асосан фуқарога «Шовот махсус бино қурилиш» МЧЖ томонидан 420 миллион сўм маблағ ва жарима сифатида яна 42 миллион сўм истеъмолчи фойдасига ундириб берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter