Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда маст фуқарони дарахтга боғлаб, «Tik Tok» жойлаганларга чора кўрилди

Қашқадарёда маст фуқарони дарахтга боғлаб, «Tik Tok» жойлаганларга чора кўрилди

Фото: Тергов департаменти

20 февраль куни соат 22:30 ларда 33 ёшли Ғиёс Қ., ва 29 ёшли Абдивали Б.,лар Миришкор туманида 31 ёшли Азизбек Т., маст ҳолатда айланиб юрганлигини кўришган. Сўнг уни ўғрилик қилиш мақсадида келган деб ўйлаб, унга нисбатан зўрлик ишлатиб, танасининг турли жойларига уриб, дарахтга ип билан боғлаб қўйиб, тахминан 1 соатдан кўпроқ вақт мобайнида ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилганлар.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Азизбек Т., муқаддам ўғрилик жинояти учун 4 маротаба судланганлиги, уни шу сабабдан уриб дарахтга боғлаб қўйганликлари ва бу ҳолатни видеога тушириб, «Tik Tok» ижтимоий тармоғига жойлаганликлари аниқланган.

Суд тиббий экспертиза хулосасида, Азизбек Т.,да енгил тан жароҳатлари аниқланганлиги кўрсатилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Миришкор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ғиёс Қ., ва Абдивали Б.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 138-моддаси 1-қисми (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганлар.   

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг