Қашқадарёда сифатсиз қурилиш қилаётган масъуллар судга тортилди

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспексиясининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлими томонидан давлат буюртмаси асосида барпо этилаётган кўп қаватли турар-жой биноларида сифатсиз қурилиш маҳсулотларидан фойдаланишнинг олди олинди.
Жумладан “А.G.G” (номлари ўзгартирилган) корхонасида ўтказилган назорат тадбирида корхона томонидан ишлаб чиқарилган, ГОСТ 7473-2010 стандарт талабларига жавоб бермайдиган бетон қоришма маҳсулотини қурилиш объектига етказиб берганлиги аниқланди.
Мутахассислар томонидан қурилиш майдонига етказиб берилган маҳсулот лаборатория таҳлилидан ўтказилганда маҳсулот мустаҳкамлиги, қулай жойлашувчанлик ва конус чўкиши каби қўпол қоидабузарлик ҳолатларни содир этилганлиги малум бўлди.
Аниқланган холат юзасидан қурилиш майдонида сифатсиз маҳсулотлардан фойдаланишнинг олди олиниб, масулларга нисбатан қонуний чора кўриш мақсадида тўпланган ҳужжатлар судга юборилди.
Шунингдек, назорат тадбирида аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар маҳсулот ишлаб чиқаришга таъқиқ ўрнатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter