Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда яна бир янги қудуқдан саноат миқёсида газ оқими олинди

Қашқадарёда яна бир янги қудуқдан саноат миқёсида газ оқими олинди

Фото: Xabar.uz

Шўртан нефт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Ёрмоқ» газконденсат конидаги 8-сонли баҳолаш-ишлатиш қудуғида бурғулаш ишлари тугатилиб, 3034-3139м интерваллар оралиғида фильтр туширилди.

Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг кунлик 120 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 3,8 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш ва газ коллекторига қўшиш ишлари амалга оширилмоқда.

Маълумот учун: «Ёрмоқ» газконденсат кони Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган бўлиб, 2019 йилда ишга туширилган.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг