Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда ёш қиз аёвсиз калтакланиши ортидан бир киши ушланди

Қашқадарёда ёш қиз аёвсиз калтакланиши ортидан бир киши ушланди

Қашқадарёнинг Косон туманида содир бўлган ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.

Ҳозирда бир нафар гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда вояга етмаган қизнинг ўз ота-онаси томонидан аёвсиз калтаклангани акс этган видеолавҳа тарқалганди. Қашқадарё вилояти ИИБ берган маълумотга кўра, воқеа жорий йилнинг 16 апрель куни тахминан соат 11:30 ларда Қашқадарё вилояти Косон тумани «Қорабайир» маҳалласида истиқомат қилувчи оилаларнинг бирида юз берган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг