Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёдаги боғчада 2,5 яшар тарбияланувчи вафот этди

Қашқадарёдаги боғчада 2,5 яшар тарбияланувчи вафот этди

Фото: Kun.uz

Қашқадарёдаги хусусий боғчада 2,5 ёшли тарбияланувчи вафот этди. Тафсилотларга кўра, у машинада димиқиб вафот этган.

Бош прокуратурага кўра, Қашқадарё вилояти Косон туманида мактабгача таълим тарбияланувчиси вафот этганлиги ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хабарда айтилишича, боғча раҳбари ҳар куни ўз машинасида болаларни ташиган. 

Марҳума қизнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг