Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёлик ёшларнинг лойиҳалари учун 54 миллиард сўм ажратилди

Қашқадарёлик ёшларнинг лойиҳалари учун 54 миллиард сўм ажратилди

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Қашқадарё вилоят ҳокими Зафар Рўзиев тадбиркорликни янада ривожлантириш ва бу орқали ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида вилоят ёшлари билан учрашув ўтказди.

Унда ташкилот раҳбарлари, «Yoshlar – kelajagimiz» жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими директорлари, вилоятдаги ёш тадбиркор ва тадбиркорликка қизиқиши бор бир гуруҳ ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Учрашувни вилоят ҳокими кириш сўзи билан очиб, Президентимизнинг тегишли фармонлари асосида “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси ташкил этилган бўлиб, унинг маблағларидан ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банклари орқали йиллик 7 фоиз ставка билан имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга бериш, кредит ҳажмининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда кафилликлар бериш, банд бўлмаган ёшлар яшайдиган уй хўжаликлари учун 20 тагача парранда ва қуён боласи, 5 та майда ва 2 та йирик қорамол сотиб олиш, қийматини келишилган муддатларда қайтарган ҳолда уларни боқиш ва кейинчалик реализация қилишда кўмаклашиш каби мақсадларни ўз олдига мақсад қилганини таъкидлади.

— Бундай эътибор — катта масъулият, — деди вилоят ҳокими. — Имкониятдан тўғри фойдаланган ҳар бир ёш келажакда ҳам оиласига, ҳам маҳалласига, ва албатта, жамиятга фойда келтирадиган тадбиркор бўлиб етишади. Жамғарма ҳисобидан вилоятга келадиган 54 миллиард сўм Сиз ёшларнинг ташаббус ва лойиҳаларингизни рўёбга чиқаришга қаратилади.

Учрашув давомида ёш тадбиркор ва тадбиркорликка қизиқувчи ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, уларга шу жойнинг ўзида ечим топилди.

Шунингдек, ёш тадбиркорларни ўзларидан суҳбат орқали саралаб олинган жамғарманинг туман (шаҳар) бўлими директорлари ёшларга таништирилди. Уларга ёшлар билан доимий алоқада бўлишлари учун замонавий уяли алоқа воситалари тақдим этилди.

Аҳрор Содиқов

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг