Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қайси ҳудудларда янги корхоналар кўпроқ?

Қайси ҳудудларда янги корхоналар кўпроқ?

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январ–май ойларида 37 минг 615 та янги корхона ва ташкилот давлат рўйхатидан ўтказилди. Миллий статистика қўмитасига кўра, бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 1 минг 95 тага кўпайган.

Янги ташкил этилган субъектлар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчиликни сақлаб қолди. Пойтахтда беш ой давомида 8 минг 102 та янги корхона ва ташкилот фаолият бошлаган.

Иккинчи ўриндан Тошкент вилояти жой олган бўлиб, бу ерда 3 минг 932 та янги субъект ташкил этилган. Кейинги ўринларда Хоразм вилояти — 3 минг 205 та ва Самарқанд вилояти — 3 минг 62 та кўрсаткич билан қайд этилди.

Фарғона вилоятида 2 минг 708 та, Қашқадарё вилоятида 2 минг 362 та янги корхона ва ташкилот ташкил қилинган. Жиззах вилоятида мазкур рақам 2 минг 165 тани ташкил этган.

Сурхондарё вилоятида 2 минг 106 та, Андижон вилоятида эса 2 минг 83 та янги субъект давлат рўйхатидан ўтган. Бухоро вилоятида 1 минг 992 та, Наманган вилоятида 1 минг 917 та янги корхона ташкил этилган.

Қорақалпоғистон Республикасида 1 минг 702 та, Навоий вилоятида 1 минг 276 та ва Сирдарё вилоятида 1 минг 3 та янги корхона ҳамда ташкилот рўйхатдан ўтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг