Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қибрайда 350 минг долларга ер сотмоқчи бўлганлар қўлга тушди

Қибрайда 350 минг долларга ер сотмоқчи бўлганлар қўлга тушди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Ф.С. ва О.К.лар ўзаро тил бириктириб, Қибрай туманидаги 3 гектар ер майдонини фуқаро Г.га иссиқхона ташкил этиш учун танишлари орқали 350 000 АҚШ доллари эвазига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, шундан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг