Қидирувда бўлган шахслар ушланди

Жиноят кодексининг 109-моддаси, 2-қисмида кўрсатилган (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) жиноятини содир этгани учун 2016 йил 8 декабрдан буён Зангиота туман ИИБ қидирувида бўлган, 1981 йилда туғилган А.К. Зангиота тумани ИИБ ЖҚБ масъул ходимлари томонидан Зангиота тумани ҳудудида аниқланиб, ушланган.
Шунингдек, Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисмида кўрсатилган (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) жиноятни содир этгани учун Тошкент туман ИИБ томонидан 2018 йил 5 январдан буён қидирувда бўлган, 1980 йилда туғилган, Б.У. Тошкент тумани ИИБ ЖҚБ масъул ходимлари томонидан Тошкент тумани ҳудудида аниқланиб, ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter