Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қидирувдаги 12 шахс БААдан Ўзбекистонга қайтарилди

Қидирувдаги 12 шахс БААдан Ўзбекистонга қайтарилди

Яқинда мамлакатимиз ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қидирувда бўлган 12 нафар Ўзбекистон фуқароси Бирлашган Араб Амирликларидан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

Бундай натижага Миллий марказий бюроларимиз ўртасидаги ишлаб чиқилган икки томонлама алоқалар орқали эришилди, дейилади хабарда. 

Араб ҳамкасблари билан ўтказилган виртуал учрашувда жиноятчиларни аниқлаш ва топшириш бўйича тезкор-қидирув тадбирларини фаоллаштириш ва ўтказишда икки томонлама ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди. Турли жиноятлар содир этганлиги учун қидирувда бўлган уч нафар шахсни топшириш тасдиғи олинди. Шунингдек, кейинги ҳаракатларни белгилаш учун кузатув гуруҳи БААга келганда учрашиш таклиф этилди.

Учрашувнинг иккинчи қисмида Интерполнинг Тошкентдаги Миллий марказий бюроси ходимлари қидирувда бўлган ўн икки нафар шахсни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш жараёнини амалга ошириш бўйича келишувга эришдилар. Улар мамлакат суд органлари олдида жавоб бериш ва муносиб жазо олиш учун топширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг