Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кузатув камералари қидирувдаги шахсларни «ушлаб бермоқда»

Кузатув камералари қидирувдаги шахсларни «ушлаб бермоқда»

Фото: Xabar.uz

Миллий гвардия ходимлари жиноят содир этгани учун қидирувга берилган беш нафар шахсни кузатув камералари орқали аниқлаб, қўлга олишди.

Яккасарой туманидаги меҳмонхоналардан бирида қўриқлаш бўлими ходимлари Тошкент шаҳар ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда 43 ёшли М.А. ни қўлга олди. У Жиноят кодексининг 167-моддаси, яъни ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишда гумон қилиниб, қидирувга берилган.

Яшнобод туманидаги масжидда фирибгарликда гумон қилиниб, қидирувда бўлган 49 ёшли К.М., Бухоро деҳқон бозорида ҳам қидирувда бўлган 43 ёшли фуқаро Х.О. қўлга олинган.

Олмазор туманидаги «Корзинка» супермаркети ёнида қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан фирибгарлик содир этгани учун қидирувда бўлган Т.С. ҳам қўлга олинган.

Юнусобод туманида тезкор гуруҳ ходимлари томонидан жорий йилнинг август ойидан буён ҳуқуқ-тартибот идораларидан яшириниб келаётган 21 ёшли фуқаро К.Ғ. қўлга олинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг