Қирғизистон президентига янги самолёт олиб беришмоқчи
«24.kg» мамлакат фуқаро авиацияси агентлиги бўлим бошлиғи Алмаз Биймурзаевга асосланиб хабар беришича, Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековга хизмат кўрсатувчи «Биринчи рақамли борт» замонавийсига алмаштирилади.
Шу пайтгача давлат раҳбари фойдаланиб келган «Ту-154М» самолёти 26 йил муқаддам чиқарилган, маънан эскирган, шунинг учун ҳукумат ҳам уни замонавийсига алмаштирмоқчи. «Биринчи рақамли борт» бўлишга номзодлар орасида Американинг «Boeing» ҳаво лайнери ҳам кўриб чиқиляпти.
«Ҳозирги «Ту-154М» жуда эски эмас. Аммо президент замонавий самолётда учишини истаймиз. Ҳаммаси бюджет доирасида бўлади», — деди Биймурзаев.
Маълумот учун: Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков ҳозиргача расман фойдаланиб келаётган «Ту-154М» самолёти 1993 йилда чиқарилган. Ушбу самолётни Қирғизистон давлат раҳбарига Россия президенти Владимир Путин 2008 йилда совға қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter