Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистонда 30 июль мотам куни деб эълон қилинди

Қирғизистонда 30 июль мотам куни деб эълон қилинди

Фото: «Вестник Кавказа»

Қирғизистон ҳукумати 30 июлни «COVID-19» ва унинг оқибатида вафот этганлар хотирасига бағишлаб миллий мотам куни деб эълон қилди. Мамлакат президенти Сооранбай Жээнбеков «Биринчи радио» давлат радиостанцияси орқали бугунги чиқишида шундай деди.

«Ўттизинчи июль бутун мамлакат бўйлаб миллий мотам куни деб эълон қилинади», — дея Қирғизистон раҳбари тегишли фармон чиқарилишини маълум қилди.

Жээнбеков яқинларидан жудо бўлган бир фуқаронинг «машаққатлари ва ўрнини тўлдириб бўлмас йўқотишлари» қалбида «акс-садо бериши»ни таъкидлади.

Маълумот учун: «Worldometer»га кўра, Қирғизистонда коронавирусни юқтирганлар жами сони 32 124 нафарга етган, соғайганлар — 19 203 нафар, вафот этганлар — 1 249 нафар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг