Қирғизистондаги мактабларнинг бирига бомба ўрнатилгани ҳақида хабар тарқалди
![Қирғизистондаги мактабларнинг бирига бомба ўрнатилгани ҳақида хабар тарқалди](http://static.xabar.uz/crop/1/0/720_460_95_1023375012.jpg)
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри Боконбаев туманидаги 67-сонли мактаб ўқувчилари эвакуация қилинди. Бунга мактаб почтасига келиб тушган бинога бомба ўрнатилгани ҳақидаги хабар сабаб бўлган.
Ўқувчиларнинг ота-оналари бўлган гуруҳга мактаб маъмурияти болаларга уйга кетишга рухсат берилгани ҳақида хабар беришган, бироқ сабаби айтилмаган.
Бишкек шаҳри маъмурияти берган хабарга кўра, 62-сонли мактабнинг электрон почтасига ўзини Талант Азизов деб таништирган шахс 67-мактабга бомба ўрнатгани ҳақидаги хабар жўнатган.
Мактаб маъмурияти бу фактни дарҳол полицияга хабар қилган. Полиция 67-мактабга борган. Бинода бўлганларнинг ҳаммаси эвакуация қилинган ва текширувдан ўтказилмоқда.
Шунингдек, мактабга кинолог ва сапёрлар жалб қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter