Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистонга кириш тартиби декабр ойидан ўзгаради

Қирғизистонга кириш тартиби декабр ойидан ўзгаради

Қирғизистонга кириш тартиби ўзгармоқда. Хабар қилинишича, биринчи декабрдан мамлакатга ташриф буюрувчилар учун мажбурий ПЦР тести жорий этилади.

Эмлаш ҳолатидан қатъи назар, коронавирусга қарши ПЦР тести салбий натижа берган тақдирдагина мамлакатга кириш мумкин бўлади. Бундай талаб хорижий меҳмонлар билан бир қаторда Қирғизистон фуқароларига ҳам тегишлидир.

Қайд этилишича, Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги «омикрон» штамми тарқаган мамлакатлардаги эпидемиологик вазиятни кузатиб боради ва тегишли рўйхатни чегара хизматига мунтазам етказиб беради.

«Омикрон» штамми аниқланган мамлакат фуқароларининг Қирғизистон Республикаси ҳудудига кириши тақиқланади», — дейилади Қирғизистон ҳукумати берган хабарда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг