Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қишда ёввойи ҳайвонларни сақлаб қолиш учун биотехник ишлари олиб борилмоқда

Қишда ёввойи ҳайвонларни сақлаб қолиш учун биотехник ишлари олиб борилмоқда

Қиш мавсумида ёввойи ҳайвонларни сақлаб қолиш мақсадида табиий миллий боғ ва қўриқхоналар ходимлари томонидан мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларида биотехник ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Зарафшон миллий табиат боғининг 7 та бўлими ҳудудида сунъий озиқлантириш ҳудудлари ташкил қилинди. Миллий боғ раҳбарияти томонидан биотехник тадбирлари давомида Бухоро буғулари ва бошқа ёввойи ҳайвонларни боқиш учун 5 тоннадан ортиқ омухта-ем ва кепак, шунингдек, 2 мингта хашак захираси яратилди. Шунингдек, Сурхон давлат қўриқхонасининг совуқ кучли бўлган, қишда ҳайвонлар озуқа топиши қийинлашган баланд тоғли ҳудудларига туз ва ем етказиб берилмоқда.

Бундан ташқари, «Нурота» ва «Зомин» давлат қўриқхоналарига пичан ва дағал озуқалар ҳайвонлар яшаш жойларига қўйиб чиқилмоқда. Юқори Тўпаланг миллий табиат боғи ҳудудида ҳам ходимлар алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти билан ҳамкорликда ёввойи ҳайвонларни юмшоқ ем ва дағал пичан маҳсулотлари билан озиқлантириш бўйича биотехник тадбир ўтказилди.

Бу тадбирлар Ҳисор давлат қўриқхонасининг Қизилсув участкаси ҳудудида ҳам олиб борилмоқда, у ерда ходимлар қор босган жойларда ҳайвонлар учун озиқ-овқат етказиб беришади.

Таъкидлаш жоизки, биотехник тадбирлар ҳайвонларнинг яшаш жойлари, кўчиб юриш йўллари ва улар истеъмол қиладиган озиқ-овқат турлари каби омиллар ҳамда олимларнинг тавсияларини инобатга олган ҳолда махсус ажратилган ҳудудларда олиб борилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг