Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қишлоқ хўжалиги вазири Косонсойга ҳоким этиб тайинланди

Қишлоқ хўжалиги вазири Косонсойга ҳоким этиб тайинланди

Баҳодир Юсупов.

Халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлди. Унда Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров сўзга чиқди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Жавлонбек Набижонович Йўлдошев ўз вазифасидан озод этилди, деб хабар бермоқда «Namnews.uz».

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Баҳодир Турсунович Юсупов вилоят ҳокимининг қарорига кўра, Косонсой тумани ҳокими этиб тайинланди. Мазкур қарор депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Баҳодир Юсупов бундан аввал ҳам Косонсой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳукумат таркибида, шунингдек, марказий вазирлик ҳамда идоралар раҳбариятида қатор ўзгаришлар юз бераётгани ҳақида хабар бергандик. Унда Қишлоқ хўжалиги вазири Баҳодир Юсупов ўз лавозимидан олингани маълум қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг